20 март- Ҳазрат Али/а/нинг валодат кунларига тўғри келади
Дунёдаги шиа мусулмонларининг биринчи Имоми Ҳазрат Али /а/ валодат кунларида бутун Эрон қувонч ва шодликка тўлган.
Бугун ҳижрий-қамарий 1440 -чи йил ражаб ойининг 13 -чиси, милодий ҳисоб билан 2019 йилнинг 20 март куни шиа мусулмонларини биринчи Имоми ҳазрат Али /а/ нинг валодат кунларига тўғри келади.
Ҳазрат Али /а/ ражаб ойининг 13 -чисида Каъба уйида дунёга келдилар ва болалик пайтидан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад/с/ олдида вояга етдилар.
Ул Зотни ислом динига иймон келтилган биринчи шахс эканлиги ҳамда ислом динини таблиғ этишнинг барча босқичларида ҳардоим Ҳазрат Муҳаммад /с/ ёнида бўлгани айтилади.
Эрон ислом жумҳурияти календарида Ҳазрат Али /а/ валодат куни -"оталар куни" деб номланган.
Бутун Эрон халқи Ҳазрат Али /а/ валодат кунини кенг нишонлашмоқда.