Қосимий: Америка селдан азият чекаётган Эрон халқига ёрдам етказишга тӯсқинлик қиляпти
(last modified Tue, 02 Apr 2019 11:28:00 GMT )
апрел 02, 2019 16:28 Asia/Tashkent
  • Қосимий: Америка селдан азият чекаётган Эрон халқига ёрдам етказишга тӯсқинлик қиляпти

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби деди: Америка Эрон "Қизил ярим ой" жамиятининг банк ҳисобларини музлатиш йӯли билан бошқа давлатлардан туриб селдан азият чекаётган Эрон халқига ёрдам етказишга тӯсқинлик қиляпти.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий  деди:   Эрон "Қизил ярим ой" жамиятининг банк ҳисоблари музлатилганлиги  сабабли чет эл фуқаролари ва хорижда яшайдиган эронликлар селдан азият чекаётган Эрон халқига ёрдам етказолмаяпти.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби илова қилди: Американинг бу разил қилмиши Баржом келишувидан чиқишининг бир йиллиги арафасида амалга оширилди. Бу қилмиш "Бизнинг санкциялар Эрон халқининг зарарига эмас, балки унинг фойдасига қаратилгандир, деган масхарали шиорларига қарамай,АҚШ раҳбарларининг сиёсатлари аслида инсонларга қарши қаратилган  эканлигини ошкор этади.

Баҳром Қосимий эслатди: аслида ҳатто энг оғир фавқулодда ҳолатларда ҳам банкнинг барча тизимлари музлатилмайди.  Бундай ҳолатларда фавқулодда вазиятда қолган кишиларга "Қизил хоч" ва "Қизил ярим ой" жамиятларининг ҳисоб рақамлари орқали инсонпарварлик кӯмаклари етказиб турилади. 

Аммо сиёсатларининг моҳияти зулм-ситам ва ғайриинсонийликдан иборат бӯлган Америка раҳбарлари    селдан азият чекаётган Эрон халқига ёрдам етказишнинг барча йӯлларини тӯсишга ҳаракат қилишяпти.

 

Ёрлиқ