Инқилоб Раҳбари: АҚШ ҳарбий кучларини Ироқдан чиқаришга ҳаракат қилинглар
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари АҚШ давлатини ўз иддаоларининг аксича, Ироқдаги демократия ва сиёсий фаоллар позицияларини ўз зарарига бўлганини таъкидлаб келаётганига тўхталиб, Ироқ давлати АҚШ ҳарбий кучларини бу мамлакатдан чиқиб кетишлари учун кўпроқ ҳаракта қилишлари лозим деб айтдилар.
Кеча Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Ироқ бош вазири ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида Эрон ва Ироқ халқларининг муштарак дин, мазҳаб, маданият ҳамда тарихий масалаларига ишора этиб, Эрон ва Ироқ ўртасидаги муносабатлар иккита қўшни мамлакат алоқалари доирасидан ҳам кенгроқ эканлиги ва икки халқ ва давлатни чин дилдан Ироқ ривожланиши ва тараққиётини истайдиганини эълон этдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида АҚШ давлатини ўз иддаоларининг аксича Ироқдаги ҳозирги демократия ва сиёсий фаоллар позициясига зид бўлганини таъкидлаб, Ироқ давлати ҳам АҚШ ҳарбийларини зудлик билан Ироқни тарк этишлари учун замин яратишлари лозим деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари , Ироқ олимлари ва илмий шахсиятларини бу мамлакатнинг энг муҳим инсоний потенсиалларидан эканлигига тўхталиб, АҚШ давлатини Ироққа босиб кирганида кўп ироқлик олимларини қатл этди чунки ушбу буюк бойлик ва қудратни қай даражада таъсирчан эканлигидан хавфсирарди деб қўшимча қилдилар.
Ул Зот Ироқ давлати, парламенти ва ҳозирги сиёсий фаолларини АҚШ учун жиддий муаммога айлангани ва шу сабабдан Вашингтон давлати уларни Ирқонинг сиёсий арсасидан четлаштиришга уриниб келаётганини эслатиб ўтдидлар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Ироқ борасидаги АҚШ ва Саудия Арабистони масъулларининг сўзларини уларнинг асли мақсадидан фарқ қилаётганини таъкидлаб, АҚШ ва Ол Сауд режимлари ИШИД томонидан Мусил шаҳрини ишғол этилган пайтларда террорчиларга пул, қурол- яроқ ва моливий ёрдамлар етказиб беришарди ва эндиликда Ироқ давлатини ИШИД устидан ғалаба қозонганида Бағдод давлати билан дўстлик мавзусидан сўз очишмоқда деб аниқлик киритдилар.
Ул Ҳазрат Ироқ бош вазирини Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг айрим аъзоларини ҳалигча қолганига ишора қилиб, бутунлай ҳушёр бўлиш лозим чунки террорчилар Ироқ халқи ва давлатида заррчадек кучсизликни пайқаганида яна бир бор жиноят содир этишни бошлайдилар деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари минтақа мамлакатларида АҚШ ҳарбий кучларини жойлаштирилганини минтақа халқлари ва давлатларининг зарарида эканлигини таъкидлаб, Ироқ бош вазирига хитобан айтдиларки, АҚШ ҳарбий кучларини зудлик билан Ироқдан чиқариш фикрида бўлишингиз керак, чунки АҚШ давлат ҳарбийлари ҳар бир мамлакатда узоқ муддатлар учун қолганида, уларни мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи янада қийинлашади деб қайд этдилар.
Ул Ҳазрат Ироқда иштирокини кучайтиришдан АҚШнинг асли мақсадини ҳарбий мақсадлари доиарсидан ҳам кенгроқ эканлигини айтиб, АҚШ давлати узоқ манфаатларини назарга тутиб, Ироқни ишғол қилган пайтларда таъсис қилган ҳарбий давлатларни ташкил қилиш пайидадир деб эълон этдилар.
Бу учрашувда Ироқ бош азири Одил Абдулмаҳдий Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан учрашганидан хурсандчилик изҳор этар экан, Эрон халқи ва исломий жумҳурият тузуми ҳардоим ўта қийин вазиятларда ҳам Иоқ халқининг ёнида эдилар. Бундай ёрдамларнинг энг сўнгиси Эрон ислом жумҳуриятининг ҳимоятлари билан Ироқ давлатини ИШИД террорчи гуруҳи устидан қозонган ғалабаси эди деб айтди.
Ироқ бош вазири ИШИД террорчи гуруҳини нобуд бўлиши билан бир пайтда, ҳалигча унинг айрим аъзоларини Ироқ ҳудудларида қолаётганини таъкидлаб, ушбу масалалардан қатъий назар Ироқ халқи етарлича хавфсизлик ва тинчликка эриша олганлар деб изоҳлади.
Одил Абдулмаҳдий ўз сўзларининг сўнггида, Ироқ ва Эрон ўртасидаги муносабатларни катта аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаб, биз Эронга қарши АҚШ санкцияларига ҳеч қачон қўшилмаймиз деб эълон қилди.