Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий кучларини террорчи гуруҳ деб эълон қилди
(last modified Tue, 09 Apr 2019 06:25:51 GMT )
апрел 09, 2019 11:25 Asia/Tashkent
  • Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий кучларини  террорчи гуруҳ деб эълон қилди

Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик бўйича кенгаши Осиё ғарби минтақасидаги АҚШ ҳарбийлари ва уларга қарам бўлган кучларни " террорчи гуруҳлар" деб атади.

Кеча Эрон миллий хавсизлики бўйича олий кенгаши чиқарган баёниясида,  АҚШ томонидан ноқонуний ва хавфли равишда  Исломий инқилоб соқчилар корпусини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритганини кескин қоралаб, Эрон қарашидан АҚШ давлати терроризмнинг ҳомийси ҳамда Осиё ғарбидаги АҚШ ҳарбий кучлари ва уларга қарам бўлган барча кучлар террорчи гуруҳлар ҳисобланади деб эълон қилди.

Мазкур баёнотда келтирилишча,  Осиё ғарбидаги ҳардоим террорчи ва экстремистик гуруҳларнинг ҳомийси бўлган АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг аксича, Исломий инқлоб соқчилар корпуси   ҳардоим минтақада терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг олдинги чизиғида ҳаракат қилганига қўшимча Алқоида , ИШИД, Аннусра ва барча террорчи гуруҳларга қарши курашда катта рол ўйнагани туфайли минтақа давлатлари ва халқларининг мақтови ва олқишларига сазовр бўлган .

Эрон миллий хавфсизлики бўйича олий кенгаши мазкур баёниясида, АҚШни бундай хавфли ва ноқонуний ҳатти -ҳаракати учун жавобгар эканлигига ишора қилиниб, Вашингтон давлати томонидан  Исломий Инқилоб соқичлар корпуси номини террорчи гуруҳлар рўйхатида жой берилгани  минтақа,  халқаро тинчлиги ва хавфсизлиги учун жиддий хавф- хатар бўлиб, БМТ ва Халқаро инсон ҳуқуқларини ошкора тарзда бузишдан ўзга нарса эмас деб таъкидланган.

Ёрлиқ