Зариф: соқчилар корпуси бўлмаганида, ИШИД террорчилари Европагача жиддий зарар етказиши мумкин эди
(last modified Thu, 11 Apr 2019 07:21:20 GMT )
апрел 11, 2019 12:21 Asia/Tashkent
  • Зариф:  соқчилар корпуси бўлмаганида, ИШИД террорчилари Европагача жиддий зарар етказиши мумкин эди

Эрон ТИВ раҳбари, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ИШИД террорчи гуруҳини европагача салбий таъсир ва зарарни етказишини олдини олишга муҳим рол ўйнаган деб эълон қилди.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Твиттер саҳифасида АҚШнинг 2016-чи йилдаги президентлик сайловлари жараёнида Дональд Трам ва Хиллари Клинтоннинг баҳс -мунозаралари видеосини тарқатиши билан  Дональд Трамп бу видеода Эрон давлати Сурия ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳини нобуд қилиш ҳолида эканлигини тан олганди деб ёзди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, исломий Инқилоб соқчилар корпуси  Ироқ ва Сурия халқлари ёнида  терроризмга қарши кураш олиб бормаганида ИШИД террорчилари  арабий икки мамлакат пойтахтларини эгаллаб олиб террорчи бир армияни Европа дарвозаларига йўналтирарди деб таъкидлади.