Анқарада Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Туркия ТИВ раҳбари Анқара давлатини АҚШ давлат масъулларини Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни тўхтатишга чақирганини эълон этди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғлу Анқара шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зприф билан ўтказган бугунги пресс конференциясида, Туркия давлати АҚШнинг Эронга қарши қўллаган санкцияларига зиддир ва Эрон халқига қарши ҳар қандй босим ўтказилишини қабул қилиб бўлмайдиганини таъкдламоқда деб изоҳлади.
Туркия ТИВ раҳбари шунингдек, Эронга қарши жорий этилган санкцияларни бутун минтақага салбий таъсирини ўтказаётганини таъкидлаб, Анқара давлати Теҳронга қарши Вашингтоннинг бирёқлама сиёсатларини тўхтатишга ҳаракат қилмқода деб изоҳлади.
Човуш ўғлу ўз сўзларида АҚШ томонидан Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусини " террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритилганини танқид қилар экан, бир мамлакат қуролли кучлари номини " террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритиш хаос ва нотинчликлардан бошқа натижа келтирмайди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ҳам туркиялик касбдоши ўтказган учрашувидан кейин Эронга қарши АҚШ санкцияларини Туркия давлати ва масъуллари томонидан танқид этилганини олқишлаб, Теҳрон ва Анқара ўртасидаги муносабатларни янада кучайтириш зарурлигини баён қилди.
Зариф ўз сўзларида Эрон давлатини қўшни мамлакатларнинг конструктив ҳамкорликларини олқишлашини таъкидлаб, Эрон давлати дўст ва қўшни Туркия билан алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади деб айтди.
Эслатиб ўтамиз Эрон ТИВ раҳбари Суриядан кейин Туркияга сафар қилган.