Жабалий: Google-нинг Эроннинг хорижий эшиттиришлар тармоғига ҳужуми матбуотдаги диктатурадир
Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришлар бўлинмаси раисининг ўринбосари Ютуб-YouTube -даги Эрон телерадиокомпаниясининг ушбу тармоғидаги фойдаланувчилар саҳифаларини ёпилганлигига кўрсатган аксиламалида, бу ҳатти-ҳаракат, матбуотдаги диктатурадан ўзга нарса эмас деб айтди.
Кеча Google интернет тармоғи нопрофессионал ва сиёсий ҳатти ҳаракатида Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришлар тармоқлари хусусан ПрессТВ, ҲиспонТВ ва Эроннинг "Эрон-Пресс" Халқаро ахборот агентлиги учун айрим хизмат турларини тўхтатди.
Бугун Эрон телерадиокомапанияси ташкилотининг хорижий эшиттиршлар тармоғи раисининг ўринбосари Паймон Жабалий ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришларига қарши бунадй ҳатти-ҳаракатлари биринчи марта эмас, аммо бу маротаба улар огоҳлантирмасдан фойдаланувчилар саҳифаларини тўсиб қўийшган деб изоҳлади.
Жабалий ўз сўзларида сўз эркинлигини иддао қиладиган айрим ОАВ томонидан бундай нопрофессионал ҳаракатларга тўхталиб, бу ОАВ-нинг АҚШ босимлари ва фармони остида бундай позиция тутишгани сир эас.
Хабарга кўра, ушбу қарорини шарҳлаши учун Эроннинг ПрессТВ телеканали Google тармоғига мактуб йўллаган, аммо ҳалигача бу ижтимоий тармоқ томонидан жавоб олгани йўқ.