Ҳазрат Имом Маҳдий /ажж/ валодат кунлари муборак бўлсин!
Бугун ҳижрий -қамарий 1440 -чи йил шаъбон ойининг 15 -чи санаси, милодий ҳисоб билан апрель ойининг 21 -чиси шиа мусулмонларининг 12 -чи имоми, Ҳазрат Имом Маҳдий /ажж/ валодат кунларига тўғри келади.
Ҳижрий- қамарийнинг 255-йили, шаъбон ойининг ўн бешинчисида, жума куни Ироқнинг Сомирро шаҳрида сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг пок неварали, ўн биринчи имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом)нинг файзу баракотли хонадонларида имомат ва вилоят осмонининг ўн иккинчи порлоқ юлдузи имом Маҳдий (алайҳис салом) ҳазратлари дунёга келдилар.Ул зотнинг улуғ падари бузургворлари шиаларнинг 11 -имоми, Имом Ҳасан Аскарий /а/ ва меҳрибон ва буюк оналари Наржисхотун эдилар.
Ҳижрий-қамарий 260 йили рабеъул-аввал ойининг тўққизинчисида Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг шаҳодатга етказилганидан сўнг Ҳазрат Имом Маҳдий ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг имомати бошланди.
Муътабар исломий ривоятлар ва Самовий Китобларга кўра, Имом Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг ҳазратлари охирзамонда зуҳур этадилар. Дунёнинг бошқарув жиловини золимлар қўлидан олиб, Аллоҳнинг иродаси билан бутун оламни бошқарадилар. Ул ҳазратнинг ҳукуматлари давомида барча эзгу инсоний қадриятлар эъзозланади.
Имом Маҳдий /ажж/ нинг ғийбат давралари ҳижрий -қамарий 329 -чи йилда бошланган.
Имом Маҳдий /ажж/ валодат кунлари кечасида Эрон халқи ва дунёдаги шиа мазҳабидаги барча мусулмонлар диинй маконлар -масжид, ҳусейнияларга бориб, турли байрамона маросимлар ўтказишади.
Мавлудхонлик, ширинликлар ва пишириқлар, ҳамда турли хил мева шарбатларни тақдим этиш ушбу байрамона маросимлар жумласидандир.