Руҳоний: Эронга душманлик қилиш ниятида бўлганлар қаттиқ мағлубиятга учрайдилар
Эрон президенти Эронга қарши душманлар фитналарига тўхталиб, Эрон давлати ва халқи бирлик, қарши кураш ва келажакка умид қилиш билан ҳар қанадй душманни мағлубиятга учратади деб айтди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда ўтказилган "Ўқитувчи ўрни ва Эронда ўқитувчи кунининг 100 йиллиги юбилейида сўзлаган нутқида, Эронга санкция жорий қилиш ва таҳдид қилишга асосланган АҚШнинг асли мақсдаларига тўхталиб, АҚШ давлати азаматли, мустақил ва минтақа ва жаҳон миқёсида катта таъсирга эга бўлган Эронни кўролмайди ва ёқтирмайди деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний Исломий Инқилобнинг негизи ва асосини мустақиллик ташкил қилганига ишора қилар экан, АҚШ ўзининг ноқонуний мақсадларига эриша олиш учун Эрон валютасини камайтиришга уринмоқда, аммо Эрон ислом жумҳурияти ушбу фитналарга қарши кураш олиб бориш мақсадида лозим чораларни кўриб чиққан деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон нефти харидорларига белгиланган истисно муддатини узайтирмаслик қарорига келганини баён этар экан, барча санкцияларга қарамай Эрон ўз нефтини экспорт этишга давом беради деб таъкидади.
Руҳоний ядровий келишувни ижро этилмаслиги учун сиоинстик режими ва Ол Сауд режимининг барча фитналарига тўхталиб, АҚШнинг ҳозирги давлати ирқпараст фанатиклар, сионистлар ва Ол Сауд режими пуллари билан Эронга қарши душманликни давом эттирмоқда деб аниқлик киритди.