Эрон Халқаро ядровий келишувдаги айрим мажбуриятларини ижро этишни тўхтатди
(last modified Wed, 08 May 2019 06:09:23 GMT )
май 08, 2019 11:09 Asia/Tashkent
  • Эрон Халқаро ядровий келишувдаги айрим мажбуриятларини ижро этишни тўхтатди

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши Халқаро ядровий келишувини имзолаган мамлакатларга хитобан, Эрон давлати миллий манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва Халқаро ядровий келишувнинг 26-36 пунктларидаги ўз ҳуҳуқлари доирасида бугундан бошлаб, ядровий келишувдаги айрим фаолиятларини тўхтатиш қарорига келди деб эълон қилди.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши тарқатган баёниясида, Эрон ўтган бир йил ичида ва АҚШни БМТ Хавфсизлик кенгаши қонунларини оёқ ости этиб, ушбу муҳим Халқаро келишувни тарк этгани ортидан ўзини тийишга давом эттирди, Халқаро ядровий келишвни имзолаган бошқа давлатлар таклифи билан уларга фурсат берди дея келтирилган.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши баёниясида,  Халқаро ядровий келишувда қолган  бошқа мамлакталар яъне Англия, Германия, Франция, Россия ва Хитойга  ўз мажбуриятлари хусусан нефт ва банк тармоқларидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун 60 кун муҳлат берилганини таъкидланиб, Эрон истак- хоҳишлари таъминлаганида шунга қараб  Теҳрон ҳам лозим даражада тўхтатилган мажбуриятлари ва фаолиятларини қайта тиклайди, аммо акс ҳолда, Эрон босқичмабосқич боқша мажбуриятларини ҳам тўхтатишга давом беради дея келтирилган.

Мазкур баёнияда келтирилишча, Эрон ҳозирги босқичда бойитилган уран захиралари  ва оғир сув захираларини сақлашга тегишли чекловларни риоя қилмайди.

Баёниянинг давомида Халқаро ядровий келишувни имзолаган боқша мамлакатлар 60 кун ичида   Эрон таклифларини ижро этмгандида Эрон кейинги босқичда  уранни бойитиш даражаси ҳамда Арок оғир сув реакторини модернизация қилишга тегишли мажбуриятларини ҳам тўхтатади деб қўшимча қилинган.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши шунингдек, Эрон давлати  барча заминларда Халқаро ядровий келишувни имзолаган бошқа мамлакатлар билан маслаҳатлашувларни давом эттиришга тайёрдир аммо ҳар қандай масъулиятсизлик ҳатти ҳаракатлар жумладан мавзуни БМТ хавфсизлик кенгашига топширилгани ва ё кўпроқ санкуцияларни жорий этилганида жиддий ва қаттиқ аксиламал кўрсатади деб эълон этди.

 

 

Ёрлиқ