Эрон мактуби ядровий келишувни имзолаган мамлакатлар элчиларига топширилди
Бугун Теҳрондаги Германия, Англия, Хитой, Россия ва Франция элчилари Эрон ТИВ-ига чақиртирилди.
Бу мамлакатлар элчиларига Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалардаги ўринбосари Аббос Ароқчи Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг мактубини топширди.
Мактубда бу мамлакатлар раҳбарлари Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгашининг Теҳрон давлатини Халқаро ядровий келишувдаги айрим мажбуриятларини тўхтатиш қарорига келгани хусусида хабардор этилган.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф томонидан Европа иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могеринига йўлланган бошқа мактубда ҳам унга Эрон ҳатти -ҳаракатларининг тафсилотлари етказилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг 8 май куни, бирёқлама тарзда Халқаро ядровий келишувдан чиқиб Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта тиклаганди.