май 08, 2019 12:38 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний келаси 60 кун учун бойитилган урун ва оғир сув экспортини тўхтатилгани ҳақида хабар қилди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида, бугун 8 май куни АҚШ давлатни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 -чи резолюциясини оёқ ости этиб, Халқаро ядровий келишувдан чиққанига 1 бир  йил тўлди. Биз Халқаро ядровий келишувни имзолаган бошқа мамлакатларга  бойитилган уран ва оғир сувимизни бошқа экспорт қилмайдиганимизни эълон этдик дея таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек,  ядровий келишувга аъзо давлатлар -Германия, Англия, Россия, Хитой ва Францияга  музокара столига қайтишлари учун 60 кун фурсат берганмиз ва 5 мамлакат билан музокара столига келишиб,  Эроннинг асосий манфаатлари хусусида банк ва нефт соҳасидаги икки манфаатлари таъмин этилганида олдинги вазиятга қайтамиз, аммо 60 кун давомида натижа олмаганимизда яна икки ҳатти-ҳаракатни бошлаймиз дея қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек,  Эрон давлати Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларидан бири уранни бойитишни 3/67 даражада сақлаш эди, ушбу мажбуриятларини воз кечамиз.

Яъне биз учун бошқа бирон даража ва мезон мавжуд эмас, Арок оғир суви хусусида ҳам 60 кундан кейин қарор чиқарамиз дея изоҳлади.

Руҳоний яна бир бор,  Халқаро келишувни имзолаган 5 мамлакатга ошкора тазда бизнинг бугунги қароримиз борасида баҳона излаб Эрон делосини Хавфсизлик кенгашга топширишганида жиддий аксиламалларга дучор бўлишади, дея огоҳлантирди.

Эрон президенти, Эрон ҳеч қачон урушни бошламаган аммо ҳеч қачон зўравонликларга ҳам таслим бўлмайди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ