Москвада Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашдилар
(last modified Wed, 08 May 2019 10:44:04 GMT )
май 08, 2019 15:44 Asia/Tashkent
  • Москвада Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашдилар

Бугун Москва шаҳрида Россия ва Эрон ТИВ раҳбарлари учрашиб, иккитомонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликлар масаласини муҳокама қилишди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳамаджавод Зариф россиялик касбдоши Сергей Лавров билан учрашганида  Теҳрон-Москва муносабатларининг роли ва аҳамиятига тўхталиб, Халқаро  ядровий келишувда қолган мамлакатлар орасида айрим мамлакатлар жумладан Россия давлати Эрон учун катта аҳамиятга эга бўлган мамлакатдир деб айтди.

Зариф ўз сўзларида Эрон ва Россия давлатлари ўтган бир йил ҳамда АҚШни Халқароа ядровий келишувдан чиққанидан кейин ўта яхши муносабатга эга эдилар, аммо афсус билан айтганда Европа бу борада фаол амал қилмаган дея изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Теҳронни Халқаро ядровийй келишув хусусидаги қарорига тегишли мактубини Россия президентига топширишга келганини таъкидлаб,  Эрон билан барча мамлакатлар бир хил муносабатга эга эмаслар дея баён қилди.

Россия ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда Эрон давлатини БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларига риоя қилаётганини олқишлаб, Россия Эронга нисбатан махсус ҳурмат эҳтиромга эгадир деб айтди.

Лавров шунингдек, Вашингтон давлатини Халқаро ядровий келишувга нисбатан позицияси кўп муаммоларни келтириб чиқарди деб аниқлик киритди.