Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарини Эроннинг статистика марказининг масъуллари билан учрашувида билдирган баёнотлари
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари аниқ, факт далилли ва илмий статистик маълумотларни Эрон Ислом Жумҳуриятида тўғри ва мантиқий қарор чиқарилишига ижобий таъсир кўрсатишини айтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, Эроннинг статистика маркази масъуллари, бошлиғлари, Олий кенгаш аъзолари , уй -манзил ва аҳолининг умумий сони борасида маълумотлар тўплайдиган штаб масъуллари билан учрашувларида. аҳоли сонини ҳисоб- китоб қилиш лойиҳасининг аҳамиятига тўхталиб, халққа хитобан, Эроннинг барча халқи ушбу лойиҳага ҳисса қўшишлари керак деб қўшимча қилдилар.
Ул Зот ўз сўзларида мамлакатда тўғри, яроқли ва аниқ тарзда қарор чиқарилиши учун Эрон халқи ушбу муҳим лойиҳада қатнашишлари билан лозим маълумотларни аниқ тарзда статистик марказларга топширишлари лозим деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эрондаги статистик маълумотлар масъулларига хитобан, маълумотлар ҳам аниқ бўлиши шарт, мавжуд вазият ҳам ўз аксини топиши керак, бунга қўшимча ўзгаришлар суръати катта бўлган ҳозирги замонда мамлакатдаги қарор чиқарувчилар ва масъуллар учун ўзгаришлар жараёни ва вазияти аниқланиши даркор деб буюрдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари илмий иқтисодда маълумотларнинг аҳамиятига ишора қилар экан, мамлакат тараққиёти ва ривожланишиниг йўли асосини илм ташкил этадиган иқтисод системаси истеъдодли ва билимли инсонга таянади ва эҳтиёж сезади. Ҳар бир иқтисодий қа технологик бўлинмаларида қай даражада ёшлар ва истеъдодли кучлар ишлаётганлигини ҳам маълум этилиши шарт ва зарурдир деб аниқлик киритдилар.
Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари мамлакат муаммоларини фақат муқоваматий иқтисод билан ҳал этишни имкони бор. Дунёдаги барча иқтисодий йўллар очилан бўлсаю аммо ичкарисида иқтисод заиф бўлса, оқибат ушбу равиш муваффақиятсиз қолади ва самара бермайди деб баён этдилар.