Токиода Эрон ТИВ раҳбари ва Япония бош вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 16 May 2019 06:32:45 GMT )
май 16, 2019 11:32 Asia/Tashkent
  • Токиода Эрон ТИВ раҳбари ва Япония бош вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Токио шаҳрида Япония бош вазири билан учрашганида иккитомонлама муносабатлар, минтақа ва халқаро миқёсидаги муҳим мавзулар хусусан Халқаро ядровий келишув масаласини муҳокама қилди.

Япония бош вазири Шиндзо Абе бу учрашувда Токио давлатини Эрон билан ҳамкорликларини сақлаш ва янада кенгайтиришга қизиқаётганини таъкидлаб, Халқаро ядровий келишув сақланиб қолиши зарур бўлган Халқаро битимдир дея айтди.

У шунингдек  Яқин Шарқ минтақасида кескинликларни авж олганидан хавотирланиш билдириб,  минтақа хавфсизлиги ва тинчлигини сақлашда Эрон ислом жумҳуриятининг муҳим ролини қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари кеча  Япония ташқи ишлар вазири Таро Кано билан учрашганида  Халқаро ядровий келишув мавзуси, АҚШнинг қонунларни бузиши ва ўз ваъдаларига амал қилмаётганига қарши кураш олиб бориш учун Эроннинг қонун доирасидаги позицияси, ва Европа давлатининг қабул қилиб бўлмайдиган ҳатти-ҳаракати юзасидан фикр алмашди.

Эрон ТИВ раҳбари Япониядан олдин Туркманистон ва Ҳиндистонга сафар қилиб, туркманистонлик ва ҳиндистонлик касбдошлари билан музокорадан кейин Токиога жўнаб кетди.

 

Ёрлиқ