Тахтиравончи: Эрон Америкага қарши равишда минтақада кескинликни юмшатишга ҳаракат қилади
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Ню-Йоркнинг "NBR" радиоси билан мусоҳабада деди: Эрон минтақада кескинликни кучайтиришдан манфаатдор эмас, аммо ӯзини мудофаа қилиш учун тайёрдир.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Мажид Тахтиравончи пайшанба куни бу радио билан суҳбатда Эроннинг минтақада кескинликни камайтиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлаб, илова қилди: Аммо афсуски, Вашингтон ва Ғарбий Осиё минтақасидаги айрим кишилар минтақадаги кескинликни кучайтиришга ҳаракат қилишади.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили "Ню-Йорк Таймс"нинг Эрон ӯз қайиқларини қурол-яроқ билан жиҳозламоқда, қабилидаги иддаоларини рад қилиб, деди: бу Эронга қарши ӯйлаб чиқарилаётган ёлғон иддаоларнинг бир қисмидир.
Тахтиравончи шунингдек Эроннинг Баржомда кӯзда тутилган айрим чекловлар доирасидан чиқиш қарорини шарҳлаб, илова қилди: Эрон Баржомнинг 26- ва 36-моддалари асосида амал қилган ва бу хатти-ҳаракат Баржомни сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилган.