Эрон терроризмни молиялаштирадиган каналларни олдини олиш учун ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади
Эрон ТИВ-идаги терроризм ва экстремизмга қарши кураш идораси раиси, Теҳрон давлати мамлакатлар қонунларини инобатга олган ҳолда терроризм ва экстремизни молиялаштирадиган каналларни олдини олиш ва тўхтатиш учун минтақа ва халқаро миқёсида кўптомонлама ҳамокрликларни кенгайтиришни истайди деб эълон этди.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлигидаги терроризм ва экстремизга қарши кураш бўлими раиси Ҳусейн Маликий Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган "терроризм ва уни молиялаштирадиганларга қарши кураш" номли минтақавий ва халқаро конференцияда сўзлаган нутқида, АҚШ санкциялари гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш учун минтақа халқаро миқёсидаги ҳамкорликларга салбий таъсир ўтказади ва натижада Вашингтон бундай фожеали вазият учун жавобгар бўлади деб айтди.
Эрон ТИВидаги терроризи ва экстремизга қарши кураш бўлими раиси терроризмга қарши кураш олиб бориш учун энг аввало бу хавфли оқимнинг илдизлари хусусан бегона мамлакатларнинг мустақил давлатларга тажовузлари, Фаластинни 70 йилдан бери ишғол остида қолиши ҳамда экстремистик идеяларни тарқатадиган режимларга алоҳида эътибор қаратишга тўғри келади деб изоҳлади.
Ҳусейн Маликий шунингдек, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш йўлида Эроннинг моддий ва маънавий зарарлари хусусан бу йўлда 4 минг эронликларни шаҳид бўлиб, 12 минг нафарни жароҳатланганига тўхталиб, ўтган йиллар давомида Эрон давлати 11 минг тонна гиёҳванд моддалар ва психотроп маҳслулотларни кашф этиб мусода қилган. БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идорасининг ҳисоботларига биноан, бутун дунёда кашф ва мусодара этилган гашишнинг 76 фойизи ва героиннинг 30 фойизи Эрон томонидан кашф этилиб мусодара қилинган деб аниқли киритди.
-
Имомали Раҳмон: Афғонистон шимолига катта сонда террорчилар ташланмоқда
-
Шошилинч: Афғон-тожик чегараси яқинида 10 мингга яқин жангари тўпланган – Россия ТИВ