Қадр кечасининг фазилати
Мўмин-мусулмонлари Муборак Рамазон ойини "Раҳмат" даҳаси бўлган биринчи ўн кунликни ва "Мағфират" даҳаси бўлган иккинчи ўн кунликни рўзадорлик ва тоат-ибодатлар билан ўтказиб, мана жаҳаннам оловидан озод бўладиган охирги даҳасида “Лайлатул қадр”, яъни Қадр кечасини топишга катта иштиёқ билан кутиб олишга киришадилар.
Улар Қадр кечасида ҳар доимгидан ҳам бедор бўлиб, бу улуғ кеча фазилатидан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилиб, кечаси минг ойдан афзал бўлган бу кеча барокотларидан насибадор бўлиш орзусида бўладилар. Бу кечада шу йилдан келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажалларнинг миқдори ўлчанади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўймоқликни амр этади.Зеро Қадр кечаси ва унинг фазилати тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”.
Шунингдек, Аллоҳ таоло Духон муборак сурасининг 3-4 ояти каримасида шундай марҳамат қилади:
3 - "Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. (Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган."
4 - Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур