Генерал Али Фадавий: Эрон Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий кемалари ҳаракатини кузатиб бормоқда
(last modified Sat, 25 May 2019 11:22:40 GMT )
май 25, 2019 16:22 Asia/Tashkent
  • Генерал Али Фадавий: Эрон Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий кемалари ҳаракатини кузатиб бормоқда

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондонининг ўринбосари Форс Кўрфазидаги АҚШ ҳарбий кемалари амалиёт ва операция қобилиятига эга эмас. Эрон армияси ва Исломий Инқилоб соқичлар корпуси бу кемаларнинг барча ҳатти-ҳаракатини кузатиб бормоқда деб айтди.

Бугун Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондонининг ўринбосари Али Фадавий "Хабарнигорни жавон" ахборот агентлигига берган интервьюсида, бугунги кунда  Форс Кўрфазида АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ўта кам ҳарбий кемалари жойлаштирилганига тўхталиб, ўтмишда  Форс Кўрфазида АҚШнинг 300 ортиқ ҳарбий кемалари ва 5 та авиаташувчи кемалари жойшлатирилганди деб изоҳлади.

Сўнгги пайтларда АҚШ давлатинг  Эронга қарши душманона сиёсатларини кучайганидан кейин Вашингтон давлати  Форс Кўрфази минтақасига бир нечта авиаташувчи ва ҳарбий самоётларини юборган.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондонининг ўринбосараи, шунингдек, Форс Кўрфазида АҚШ кемаларининг иштироки муҳим масала эмас, чунки Эрон қуролли кучлари  Форс Кўрфазининг барча минтақаларини назорат қилишмоқда деб қўшимча қилди.

Али Фадавий дедики  АҚШ ҳарбий кемалари Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида ҳаракат қилиш учун Эрон қуролли кучларидан рухсат олишлари тўғри келади ва  улар Эрон сувларига яқинлашиш қудратига эга эмаслар.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондонининг ўринбосари, эндиликда  Форс Кўрфазидаги барча  кемаларда форс тилида гапирадилар ва бу Эрон куч -қудратининг маъносидадир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ