Руҳоний: Эрон давлати АҚШ билан қарамақаршиликда албатта ғолиб чиқади
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти ОАВ намояндалари билан учрашганида исломий Эронга қарши АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий босимларига ишора қилиб, Эрон халқи босимларга таслим бўлмаган ва ҳеч қачон таслим бўмлайди ҳам деб айтди.
Эрон президентлик идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон давлатини ҳеч қачон АҚШ зўравонилкларига таслим бўлмайдиганини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳуриятини АҚШ билан қарамақаршиликларда ғалаба қозониши қатъийдир деб изоҳлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек, АҚШ давлатини ядовий келишувдан чиққанлигига ишора этиб, бугунги кунда дунёнинг барча мамлакталари ва Халқаро ташкилотлари АҚШ давлатини ядровий келишувни тарк этишдаги қарорини кескин қоралашмоқда деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг 8 май куни Вашингтоннинг ядровий келишувдги мажбуриятларини паймол этиши билан бирёқлама равишда ушбу Халқаро келишувдан чиққанди.