Лорижоний: " Аср муомаласи" лойиҳаси разиллик ва хоинликдан ўзга нарса эмас
(last modified Sun, 26 May 2019 09:35:15 GMT )
май 26, 2019 14:35 Asia/Tashkent
  • Лорижоний:

Эрон парламенти раиси АҚШ-сионистик режимнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини раззилик ва хоинлик дея атади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Эрон парламети йиғилишида Халқаро Қуддус кунига ишора этиб,  ҳозирги шароитда дунёнинг зўравон қудратлари Фаластин халқига қарши  шайтанат ва фитнага асосланган сиёсатларини давом эттиришмоқда. Бундай ёвуз ҳатти-ҳаракатлар қаршисида доимо ҳушёр бўлиш лозим деб айтди.

Али Лорижоинй шунингдек,  Баҳрайнда Фаластинга қарши ўтказиладиган йиғилиш унда қатнашадиган  барча мамлакатлар шармандалигининг натижасидир дея қўшимча қилди.

" Аср муомаласи" лойиҳасини ижро этишнинг биринчи босқичи 25-26 июн кунлари Баҳрайнда ўтказилиши кутилмоқда.

Эрон парламенти раиси Халқаро Қуддус кунида дунё эрксеварлари фаластинликларга қарши зўравон қудратларга  қатъий жавоб қайтарадилар деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ташаббуслари билан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Қуддус куни дея номланган.