май 27, 2019 11:44 Asia/Tashkent
  •  Эронда Қадр кечаси  ва Ҳазрат Имом Али/а/нинг шаҳид бўлган кечасида азодорлик маросимлари ўтказилди

Кеча Муборак Рамазон ойининг 21 кунида эронликлар масжидлар ва бошқа диний маконларда тўпланишиб, Муборак Рамазон ойининг иккинчи Қадр кечасини ўказдилар.

Бугун душанба  ҳижрий -қамарий 1440 йили Муборак Рамазон ойининг 21 -чи куни Ҳазрат Имом Али /а/нг шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

Муборак Рамазон ойининг 19 кунида Хавориж гуруҳидан бўлган Ибн Мулжаб Муродий, бомдод намозини ўқиш ҳолида бўлган Ҳазрат Али  /а/ га  заҳарлантирилган шамшир билан ҳужум қилиб, ул зотнинг бошига зарба етказганди. Ҳазрат Али /а/ ҳам бу зарбадан кейин уйида ётқизилди ва ҳодисанинг икки кунидан кейин Муборак Рамзон ойининг 21 кунида шаҳид бўлишди.

Айтиш керакки Эронда Муборак Рамзаон ойининг 19, 21 ва 23 кечалари Қадр кечаларига тўғри келади ва мусулмонлар бу кечаларда Қуръони каримни тиловат этиб, Парвадигор даргоҳига қўшимча тоат -ибодатларини бажо келтирадилар.

Исломий Эроннинг муъмин халқи  Қадр кечаларида масжидлар, ҳусейниялар ва бошқа мазҳабий маконлар жумладан Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/  ҳарамлари  Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳарамларига бориб Қадр кечаларини ўтказадилар.

Ёрлиқ