Эронда Халқаро Қуддус куни муносабатидаги кўча -намойишлар бошланди(видео)
Халқаро Қуддус кунига бағишланган кўча -намойишлар Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри ва мамлакатнинг 950 шаҳарларида " " Халқаро Қуддус куни Аср муомаласи лойиҳасининг мағлубияти ва Фаластин армонларини тикланиши кунидир" шиорлари остида бошланди.
Бугун жума куни бутун Эрон халқи Халқаро Қуддус кунидаги кўч - намойишларда " АҚШга ўлим", Исроилга ўлим" ва " Зўравон қудратлар ва Халқаро сионизм юқолсин" шиорлари остида Қуддуси шарифни ҳимоя этиб, яна бир бор инсонлар айниқаса болаларни ўлдирадиган жинояткор сиоинстик режимга нисбатан ўз нафратларини изҳор этишмоқда. Намойишчилар илгаригидек Қуддус мавзусини ислом оламининг биринчи галдаги ва энг муҳим масаласи эканлигини таъкидлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом жумҳуриятининг Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ томонидан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қуддус куни дея номанганидан бери бутун жаҳон мусулмонлари ирқпараст сионистик режимга қарши курашни кучайтиришни таъкидлаб, босқични режимга нисбатан ўз нафратини билдиришади.
Эронда бошланган шу йилги Халқаро Қуддус кунидаги кўча -намойишлар 4 мингга яқин эронлик мухбирлар ва 250 нафар хорижий мухбирлар томонидан ёритилмоқда.
Халқаро Қуддус кунининг охирида кўча намойишчилар сионистик режим жиноятлари, АҚШнинг " Аср муомаласи" ёвуз лойиҳаси ҳамда Баҳрайнда ушбу лойиҳа мавзусида ўтказилиши кутилаётган йиғилишни қоралашга қаратилган резолюция чиқаришлари кутилмоқда.