Руҳоний: Теҳрон -Душанбе муносабатларини янада кенгайтириш лозим
(last modified Sat, 01 Jun 2019 10:41:47 GMT )
июн 01, 2019 15:41 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Теҳрон -Душанбе муносабатларини янада кенгайтириш лозим

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Эрон ва Тожикистоннинг тарихий, адабий, маданий ва диний муштарак жиҳатларига ишора қилар экан, Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги муносабатларни икки халқ манфаатлари ва дўстлиги йўналишида янада кенгайтириш керак деб айтди.

Бугун Эрон президенти Теҳронда Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Мўҳриддини қабул қилганида,  Эрон адвлатини ҳардоим Тожикистоннинг ривожланиши, тараққиёти, хавфсизлиги ва тинчлиги ҳамда икки халқ ва давлатлар ўртасида ҳамкорликларни янада ривожлантиришга қизиқаётганини таъкидлаб, Теҳрон давлати  Тожикистондаги лойиҳаларни ижро этилишида техник-инженерия ва ўз тажрибалари билан таништириш орқали  фаол қатнашишга тайёрдир деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маҳсулотларни транзит қилишда Чобаҳор портини кенгайтиришнинг аҳамиятига тўхталиб, Эрон мамлакати Тожикистон маҳсулотларини транзит этиш учун жуда хавфсиз ва энг яхши йўналиш бўла олади деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний шунингдек,  бугунги кунда минтақанинг оғир вазияти ҳамда бегона мамлакатларнинг аралашуви ва терроризмга юзмаюз бўлганини таъкидлаб, Ироқ ва Суриядан чиқиб кетган террорчилар Марказий Осиё ва Қафқоз мамлакатларининг хавотирланишига сабаб бўлмоқда. Бинобарин Эрон ва Тожикистон терроризмга қарши кураш йўлида ўзаро ҳамкорликларини кучайтиришлари мумкин деб қўшимча қилди.

Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Мўҳриддин ҳам бу учрашувда  Эрон давлатининг терроризм ва экстремизга қарши кураши минтақада катта ижобий таъсир ўктазганини таъкидлаб, Теҳрон -Душанбе ўртасидаги ҳамкорликлар ва минтақани янада кенгайтириш аҳамиятлидир деб эълон этди.

Тожикистон ташқи ишлар вазири   шунингдек, бу мамлакатни Чобаҳор порти имкониятлари ҳамда транзит, энергетика, ичнфартузилмалар, муҳандислик-технологик  хизматлар заминасидаги эронлик компаниялар  ва мутахассилар тажрибаларидан фойдаланиш пайида бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон ТИВ раҳбари бу учрашувдан олдин  Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва энергетика вазири Ризо Ардакониён билан ҳам учрашиб мулоқот ўтказди.

 

Ёрлиқ