Эрон ТИВ раҳбари Рамазон ҳайити муносабати билан мусулмон давлатлардаги ўз касбдошларини табриклади
(last modified Wed, 05 Jun 2019 05:49:38 GMT )
июн 05, 2019 10:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Рамазон ҳайити муносабати билан  мусулмон давлатлардаги ўз касбдошларини табриклади

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф алоҳида мурожаатларида Рамазон ҳайитини кириб келиши муносабати билан мусулмон мамлакатлардаги ўз касбдошларини табриклади.

ИРНА тарқтаган хабарга кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Рамазон ҳайитини кириб келиши билан табрик сўзларида  мусулмон давлатлар ва халқлар учун бахт -саодат ва муваффақиятлар тилади.

Ислом динида Шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити куни деб белгилланган чунки  мусулмонлар бир ой рўзадорликдан кейин ва ўз гуноҳари учун Парвардигор даргоҳидан мағрифат ва кечириб сўраб ўзини гуноҳдан пок қилишга ҳаракат этишади.

Айтиш жоиздирки Рамазон ҳайити айрим мамлакатлар  жумладан Афғонистон, Туркия, Қувейт ва Миср каби давлатларда кеча ўтказилиб Эрон Малайзия, Фаластин, Покистон ва Ўзбекистонда бугун чоршанба куни бўлиб ўтди.

Ёрлиқ