Хушхабар! Эрон ва Тожикистон ӯртасидаги авиарейслар қайта тикланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i45872-Хушхабар!_Эрон_ва_Тожикистон_ӯртасидаги_авиарейслар_қайта_тикланди
Муборак рамазон ҳайити кунлари, яъни кеча, пайшанба 6 июн куни Эрон ва Тожикистон ӯртасидаги авиарейслар қайта тикланди. Машҳад—Душанбе рейсини ҳар пайшанба куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг “Вориш” авиаширкати амалга оширади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июн 07, 2019 19:12 Asia/Tashkent
  • Хушхабар! Эрон ва Тожикистон ӯртасидаги авиарейслар қайта тикланди

Муборак рамазон ҳайити кунлари, яъни кеча, пайшанба 6 июн куни Эрон ва Тожикистон ӯртасидаги авиарейслар қайта тикланди. Машҳад—Душанбе рейсини ҳар пайшанба куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг “Вориш” авиаширкати амалга оширади.

ИСНА ахборот агентлигининг Эрон Ислом Жумҳурияти Душанбедаги элчихонаси манбасига таяниб тарқатган хабарига кӯра бир неча ой давом этган узилишдан сӯнг Эрон ва Тожикистон ӯртасидаги парвозлар қайта тикланди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Душанбедаги элчихонаси келажакда бу икки дӯст мамлакат ӯртасидаги авиарейслар сони ортишини таъкидлаган.