июн 13, 2019 15:14 Asia/Tashkent

Эроннинг Ҳурмузгон провинциясининг портлар ва денгизчилик ташкилотининг умумий алоқалар раиси Ҳурмузгон провинциясининг кўмак ва нажот марказини мувофиқлаштириши ва ёрдамлар билан Уммон денгизида портлашдан зарар кўрган нефт танкерларидан 44 денгизчилар Эрон жанубидаги Жоск портига олиб келинди деб эълон этди.

Уммоннинг маҳаллий ОАВ-и бугун бу мамлакат сувларида икки нефт танкерида портлаш содир этилгани ҳақида ҳабар тарқатишганди.

Эроннинг Ҳурмузгон провинциясининг портлар ва денгизчилик ташкилотининг умумий алоқалар раиси Адҳам Ризвоний  Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида,  Жоск портининг 25-28 майлида икки  нефт танкерида ёнғин юз берганини тасдиқлаб, танкерлардан бири Маршаль ороллари байроғи ва бошқаси Панама мамлакатлари байроғи билан сувда ҳаракат қилиш ҳолида эдилар деб изоҳлади.

Эроннинг Ҳурмузгон провинцияси портлари ва денгизчилик ташклотининг умумий алоқалар раиси шунингдек Маршаль ороллари байроғи остида ҳаракат қилувчи нефт танкери  Қатарнинг  Ar Ru'ays портидан этанол маҳсулотларини Тайванга олиб бормоқчи эди,  маҳаллий вақт билан  соат 8:50 да кемада бу ҳодиса юз ерди ва Ҳурмузгон провинцияси порт ва денгизчилик ташкилотининг кўмак ва нажот марказини мувофиқлаштириши нефт танкерининг 23 ишчилари нажот берилди деб  баён этди.

Ризвоний қўшимча  қилиюайтдики, Панама байроғи билан ҳаракат қилувчи нефт танкери эса Арабистондан метанол маҳсулотини Сингапурга олиб бориш ҳолида эди. Бу нефт танкерда эса маҳаллий вақт билан соат 9:50 ёнғин кузатилди. Нефт танкеридаги 21 хизматчи ҳам Ҳурмузгон провинцияси портлари ва денгизчилик  ташкилотининг нажот марказини мувофиқлаштириши билан Жоск портига олиб келинди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ