Инқилоб Раҳбари: Трампнинг мурожаати эътибор қаратишга арзимайди, АҚШ билан музокара қилмаймиз
(last modified Thu, 13 Jun 2019 11:13:20 GMT )
июн 13, 2019 16:13 Asia/Tashkent

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Япония бош вазири ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида, Эрон ислом жумҳурияти АҚШга ишонмайди ва Халқаро ядровий келишув чорчубасида АҚШ билан олдинги музокараларнинг аччиқ тажрибасини ҳеч қачон таркорламайди, чунки эрксевар ва оқил ҳеч бир халқ босим остида музокара ўтказмайди деб таъкидладилар.

Учрашув аввалида, Японимя бош вазири Абэ Синдзо Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманайга хитобан: мен АҚШ президентининг мурожаатини сизга етказиш учун Теҳронга келдим деб айтди.

Исломий ИРнқилоб муазам раҳбари ҳам Япония бош вазирига хитобан, биз сизни яхши ниятд бўлганингиз ва жиддий қарорингизга шубҳа қилмаймиз, аммо Трампнинг мурожаати эътибор қаратишга арзимайди ва унга ҳеч қандай жавоб ҳам қайтармаймиз деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек,  Япония бош вазирини Трампнинг АҚШ Эрондаги режимни ўзгартиришни мақсад қилмагани борасидаги суҳбатларига тўхталиб,  Эрондаги ҳозирги тузумни ўзгартириш ва ўзгартирмаслик тўғрисидаги АҚШнинг қарори  муҳим эмас, чунки улар бундай қарорга келганида ҳам уни амалга оширишда кучсизлар. Барчага маълумки АҚШнинг олдинги президентлари ҳам ўтган қирқ йил мобайнида Эрондаги тузумни ўзгартиришга уриндилар аммо самара бермади деб изоҳладилар.

Ул Зот  Япония бош вазирининг АҚШни Эрон томонидан ядровий қурол яроқ ишалб чиқраилишини олдини олишни иддао қилаётгани тўғрисидаги сўзларига тўхталиб, биз ядровий қуролга қарашимиз ва мен ўзим атом қуролларни ислом дини нуқтаи назаридан ҳаром бўлганига фатво берганман, аммо  бир нарсани билиш керакки биз ядровий қурол ишлаб чиқариш пайида бўлганмизда ҳам, АҚШ қўлидан ҳеч нарса келмасди ва АҚШнинг ижозат бериши ва ё бермаслиги ҳеч қандай тўсиқ бўла олмайди деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Халқаро ядровий келишув чорчубасида АҚШ билан музокаралар жараёнига ишора қилиб, ядровий келишувдан кейин, биринчи бўлиб Халқаро ядровий келишувни оёқ ости этган шахс ҳам худди Абама эди. Худди Абама Эрон билан музокара ўтказишни таклиф қилиб, ҳатто воситачисини ҳам юборганди деб айтдилар.

 Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида   Трампнинг АҚШ билан музокара қилиш Эроннинг ривожланишига сабаб бўлади деган сўзларига ишора қилиб, биз Худованд лутф-  марҳамати билан АҚШ билан музокара қилмасдан ва ҳам барча санкциялар  билан бир пайтда тараққиёт ва ривожланишимизни давом эттирамиз деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек Япония бош вазирининг Эрон билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш таклифини олқишлаб, Япония Осиёда ўзига хос муҳим мамлакатдир ва Эрон  билан муносабатларини кенгайтиришни истаса, бошқа муҳим мамлакатлар каби қатъий иродасини намойиш этиши керак эълон этдилар.

Япония бош вазири Абэ Синдза ҳам бу учрашувда,  Теҳрондаги музокараларига ишора қилиб, бу музокаралар ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайишига олиб келади деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ