Эрон Американинг нефт танкери ҳодисаси бўйича иддаосини рад этди
Эроннинг БМТ-даги доимий намояндаси бугун бомдод вақтида бир баённома нашр этиб, унда Уммон денгизида нефт танкерида юз берган ёнғинга тегишли Американинг асоссиз иддаосини рад этди ва уни қатъийлик билан маҳкум этди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Эроннинг БМТ-даги доимий вакили минтақада Вашингтоннинг кенг ҳарбий ҳузур топиши билан доим Форс кўрфазининг барқарорсизлиги ва нотинчликларининг асосий сабаби бўлиб келганини баён этиш зимнида, Америка ва минтақадаги унинг иттифоқчилари урушқоқликдан қўл тортишлари ва минтақада бошқаларни айблаш мақсади билан ўзларининг махфий амалиётлари ва ғаламиз фитна-найрангларига якун беришлари лозим, -деб таъкидлади.
Эроннинг БМТ-даги доимий намояндасининг баённомасида, Эрон Ислом Жумҳурияти Американинг душманлик хатти-ҳаракатлари, таҳдидлари ва зўравонликларига нисбатан қайта -қайта огоҳлантириш бериши зимнида, ўтган куни нефт танкерларида юз берган шубҳали ҳодисага нисбатан хавотирланиш изҳор этади, -деб таъкидланган.
Эроннинг БМТ-даги доимий вакили баённомасида, Эрон Ислом Жумҳурияти минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги, тинчлигини мустаҳкамлаш ва денгиздаги стратегик йўллар хавфсизлигини таминлашда конструктив ва фаол рол уйнаш учун таёрдир, -деб келтирилган.
Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео пайшанба куни аср пайтида ҳеч қандай далил келтирмасдан Уммон денгизида иккита нефт танкерларига қарши амалга оширилган ҳужум учун Эронни масъул деб эълон қилди.