Эрон ва Туркия президентлари Халқаро муносабатларда мавжуд бирёқлама сиёсатларни танқид қилишди
Эрон ва Туркия президентлари минтақадаги бирёқлама сиёсатлар ҳамда ноқонуний санкцияларга қарши эканлигини эълон этдилар.
Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан учрашганида, Теҳрон давлатини барча арсалар хусусан иқтисодий соҳаларда Туркия билан алоқаларни кенгайтиришга қизиқаётганини таъкидлаб, ўзаро муносабатларни, кучайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини йиллида 30 миллиард долларга етказишга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, Эрон ва Туркия ўртасидаги минтақавий муносабатларининг аҳамиятига тўхталиб, минтақа масалаларида иккитомонлама ҳамда Россия билан учтомонлама ҳамкорликлар айниқча Сурияни қайта тиклаш ва Остона йиғилиши доирасидаги алоқаларни каттта аҳамиятт кабс этаётгани шунингдек минатқа тинчлигини кучайтиришга кўмаклашини қўшимча қилди.
Туркия президенти бу учрашувда, Эрон ва Туркия ўртасидаги алоқаларни ривожланиб бораётгани ҳамда иккитомонлама ва минтақадаги икки давлат муносбатларининг ижобий натижаларини баён этди.
У ўз сўзларида Туркия давлати Теҳрон билан барча соҳаларда ўзаро муносабатларини кучайтирш қарорига келган деб таъкидлади.