Исломий Инқилоб соқчилар корпуси АҚШ дронини уриб туширди
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси умумий алоқалар бўлинмаси бугун эрталаб Эрон ҳаво ҳудудига тажовуз қилган АҚШ учувчисиз учоғини уиб туширилганлиги ҳақида хабар қилди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг умумий алоқалар бўлинмаси тарқатган маълумотномасида бугун эрта тонг пайтда АҚШнинг Global Hawk русумли дронини Эроннинг Ҳурмузгон вилоятидаги Кўҳи Муборак минтақаси осмонига тажовуз қилгани ортидан Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучлари томонидан нишонга олинди деб эълон этди.
Олдинроқ ҳам Эроннинг шарқ минтақалари осмонига кирган АҚШнинг RQ-170 русумли ривожланган дрони Эрон ислом жумҳурияти Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг электроник ва киберҳужумга қашиш кучлари томонидан қўлга олинганди.