июн 23, 2019 14:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳар қандай тажовузга қарши курашга тайёрдир

Эрон армияси бош штабининг Хотамуланбиё /с/ маркази қўмондонлиги қўмондони Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари уруш пайида эмас, аммо ҳар қандай таҳдид ва тажовуз қаршисида Эрон халқининг манфаатларини ҳимоя қилади деб айтди.

Бугун Эрон армияси бош штабининг Хотамуланбиё /с/ маркази қўмондонлиги қўмондони генерал Ғуломҳусейн Рашид,  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво- фазо кучларини ракета системалари ва радарларини назорат этиш қўмондонлик марказига борганида қўмондонлар тўпламида нутқ сўзлаганида,  Осиё ғарби минтақасида тўқнашувлар келиб чиққанида,  унинг кенгайиб боришини ҳеч бир мамлакат тўхтата олмайди деб изоҳлади.

Генерал Рашид  минтақа халқларини тақдирини бир бирига чамбарчасб боғлиқ эканлигига ишора қилиб,  минтақа мамлакатлари ё тинчлик йўналишида ҳаракат қилишади ва ё  АҚШ ва айрим бошқа режимларининг фитналари ва аралашиши туфайли уруш ва тўқнашувларга дучор бўлишади деб қўшимча қилди.

Эрон армияси бош штабининг Хотамуланбиё /с/ маркази қўмондонлиги қўмондони ўз сўзларида, АҚШ минтақадаги нотўғри сиёсатлардан воз кечиши билан  ўз ҳарбий кучларини хавф- хатарга дучор бўлишини олдини олиш учун масъулият доирасида амал қилиши керак деб эълон этди.

 

Ёрлиқ