Ироқчи: Инстекс муомаласи ижро этила бошланди
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Венада бўлиб ўтган Халқаро ядровий келишув комиссияси йиғилишини ижоибй эканлигини таъкидлаб, келаси кунларда Инстекс муомаласи орқали Европа ва Эроннинг молиявий айирбошлаш механизми ижро этила бошланади деб айтди.
Кеча Сайид Аббос Ироқчи Венада бўлиб ўтган Халқаро ядровий келишув комиссияси йиғилиши хусусида мухбирларга берган интервьюсида, Европадаги 3 мамлакат Инстекс муомаласи бўйича айрим ҳатти -ҳаракатларини амалга оширган бўлсада, аммо ушбу ҳатти-ҳаракат ва Эрон таклифи - истак хоҳишлари орасида катта оралиқ мавжуд деб изоҳлади.
Ироқчи шунингдек, яқинда ТИВ раҳбарлари даражасида Халқаро ядровий келишув комиссияси йиғилишини ўтказиши учун бошқа томонлар билан келишилганини таъкидлаб, музокаралардаги янги ривожланишлар ҳалигача Теҳроннинг ядровий келишувга нисбатан позициясини ўзгартириш учун етарли эмас деч қўшимча қилди.
Аббос Ироқчи, Европа давлатлари Эрон нефтини экспорт этилиши мавзусинии жиддийлик билан кўзда тутишлари лозимлигига тўхталиб, Арок реактори борасида ҳам айрим ривожланишлар юзага келди ва барча аъзолар аниқ вақт ва муҳлатда бу янги реакторни уриб битказиш борасида келиша олишди деб аниқлик киритди.