Руҳоний: АҚШ оловдан қўрқса, олов ҳам ёқмасин
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i46327-Руҳоний_АҚШ_оловдан_қўрқса_олов_ҳам_ёқмасин
Эрон президенти Халқаро ядровий келишувни халқлар, минтақа ва бутун жаҳон манфаатида бўлганини таъкидлаб, АҚШ оловдан қўрқса, олов ёқмасин ва БМТ Хавфсизлик кенгашини қонун- қоидаларига амал қилсин деб айтди.
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
июл 03, 2019 10:18 Asia/Tashkent

Эрон президенти Халқаро ядровий келишувни халқлар, минтақа ва бутун жаҳон манфаатида бўлганини таъкидлаб, АҚШ оловдан қўрқса, олов ёқмасин ва БМТ Хавфсизлик кенгашини қонун- қоидаларига амал қилсин деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  давлат делегацияси йиғилишида АҚШ президентининг Эрон олов билан ўйнамоқда деган сўзларига билдирган муносабатида, АҚШ бир йилдан бери минтақада олов билан ўйнаб келмоқда, олово ёқиши  билан яна олов билан ўйнашни хавфли эканлигини иддао қилмоқда деб айтди.

Ҳасан Руҳоний  бошқа томонларни Эронга Халқаро ядровий келишувда қолишини тавсия қилаётганини таъкидлаб, бошқа томонлар ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилмаганида, исломий жумҳурият ҳам олдин эълон қилгани дек 60 кун муҳлатдан  сўнг, кейинги  ҳатти-ҳаракатига ўтади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Эронда ядровий келишувда  бойитилган уран захиралари учун тайин этилган  .300  килограммдан ошганига ишора қилиб, муқобил томонлар ўз мажбуриятларига риоя қилишга бошлаганида Эрон ҳам ядровий келишувдаги вазиятга тез суръат билан қайтади деб аниқлик киритди.

Руҳоинй ядровий келишувда АҚШ ва Европа давлатларининг иккиёқлама  ҳатти-ҳаракатини танқид қилар экан, ядровий келишув яхши келишув бўлса нега Европа ва АҚШ ўз вазифалари ва мажбуриятларига амал қилишмаётир  аммо агар ёмон келишув бўлса, нега  Эрон келишув асосидаги ўз мажбуриятларининг бир қисмига амал қилганида улар бутун дунёда дод- фарёд кўтариб жар солишмоқда деб баён этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳозиргача Инстекс лойиҳасини  саҳналаштирилганлигига тўхталиб, Европа давлат масъуллари  бугунги кунгача Эронга тавсия қилган ва ваъда берган масалалрга ҳам амал қилишмаган деб эълон этди.