Теҳрон жума намози хатиби: америкаликлар Эроннинг мудофаа қудратидан қурқишади
(last modified Fri, 05 Jul 2019 10:41:14 GMT )
июл 05, 2019 15:41 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хатиби: америкаликлар Эроннинг мудофаа қудратидан қурқишади

Теҳрон жума намози хатиби Эронга қарши ҳужум қилиш ниятидан Американинг қайтиши сабаби ҳақида Америка президентининг баён этган изҳоротига муносабат билдириб, америкаликлар Эроннинг мудофаа ва ҳарбий қудратидан қурқишади,-деб таъкидлади.

Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний Теҳрон жума намози хутбасида, 1988 йил 3 июл куни Американинг "Винсенс" ҳарбий кемаси  Эроннинг йўловчи ташувчи самолётига қарши ҳужумига ишора этиб, америкаликлар бу жиноятни атайлаб ва шармандалик билан содир этишди,-деб қўшимча қилди. 

Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний америкалик расмийлар ваҳший хулқ-атворга эга эканликларини баён этиш зимнида, инсонийлик, яхши хулқ-атвор ва ақл-идрокка эга бўлган Эрон халқи ўз қудратини дунё аҳли наздида намойиш этишди, - деб қўшимча қилди. 

Шунингдек, Теҳрон жума намози хатиби Баржом ядровий келишувида Эроннинг бойитилган уран захираси белгиланган 300 килограммдан ўтишига ишора этиб, Эрон атом бомбасига эҳтиёж сезмайди ва уни ишлаб чиқаришни ноқонуний деб билади, -дея айтди.

Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний уранни бойитиш даражасини Эрон ўзи аниқлашини баён этиш зимнида, Эрон Ислом Жумҳурияти Баржом ядровий келишувида европаликларнинг ўз ваъдаларига амал қилмасликларидан кейин қанчаки лозим бўлса, шу даражада энергетикани таъминлаш ва илм учун уранни бойитишни давом эттиради,-деб қўшимча қилди. 

Теҳрон жума намози хатиби сионистлар шиша уйларда яшашларига ишора этиб, агар америкаликлар ва сионистлардан бирон бир хато юз берса Эрон Форс кўрфазини уларнинг қабристонига айлантиради, - деб таъкидлади. 

Намозчилар жума намози иқомасини ижро этишдан кейин Эрон халқига қарши Американинг душманона сиёсатларини маҳкум этишди ва душманнинг фитна-найрангларини мағлубиятга учратишгача муқовимат қилиш ва устуворлик билан қарши курашишни давом эттиришни таъкидлашди. 

Ёрлиқ