Зуннурий: Англия давлати Эрон Ислом Жумҳуриятига жавоб бериши лозим
(last modified Sat, 06 Jul 2019 11:19:19 GMT )
июл 06, 2019 16:19 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти хорижий сиёсатлар ва миллий хавфсизлик комиссиясининг раиси Мужтабо Зуннурий
    Эрон парламенти хорижий сиёсатлар ва миллий хавфсизлик комиссиясининг раиси Мужтабо Зуннурий

Эрон парламенти хорижий сиёсатлар ва миллий хавфсизлик комиссиясининг раиси Эрон хом нефтини ташувчи танкерни ҳибсга олиш учун Англия давлатининг амалга оширган сайъ-ҳаракатига ишора этиб, Англия давлати Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан ноқонуний сай-ҳаракат қилгани учун жавоб бериши керак,-деб айтди.

Мужтабо Зуннурий бугун Эрон телерадио кампанияси билан қилган ўз сўҳбатида, Эрон Ислом Жумҳурияти хом нефтни ташувчи танкерини ҳибсга олиш учун Англия давлатининг сайъ-ҳаракатини халқаро қонун ва қарорларига хилоф тарзда амалга оширилган сайъ-ҳаракат деб билди. 

Эрон парламенти хорижий сиёсатлар ва миллий хавфсизлик комиссиясининг раиси агар Англия хом нефтни ташувчи Эрон танкерини озод этишга ҳаракат қилмаса, Эрон Ислом Жумҳурияти қарши чора-тадбир кўради,-деб таъкидлади. 

Зуннурий шунингдек Эрон нефти кантрабанда ва ноқонуний эмаслигига ишора этиб, Эрон халқига қарши Англия давлатининг бундай амал қилиши бутун жаҳонда эркин тарзда таварларни транспартировка қилишни хатарга солади,-деб эслатиб ўтди. 

Эрон парламенти хорижий сиёсатлар ва миллий хавфсизлик комиссиясининг раиси Американинг инсониятга зид ва агрессив сиёсатига пайравлик қилишга сайъ-ҳаракат қиладиган бу мамлакатнинг иттифоқчилари ва Ғарб мамлакатларидан Эрон Ислом Жумҳуриятини қатъий аксиламал кўрсатишга мажбур қиладиган амалга қўл уришмасликка чақирди. 

Англия денгиз кучлари ўтган пайшанба куни Эрон нефт танкерини ноқонуний равишда Гибралтар бўғозида ҳибсга олди.