Эрон ва Франция президентлари телефон орқали сўҳбатлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i46370-Эрон_ва_Франция_президентлари_телефон_орқали_сўҳбатлашди
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти шанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали қилган сўҳбатида БМТ резолюцияси ва халқаро келишувлар доирасида ўз масъулиятларига амал қилишлари керак,-деб айтди.
(last modified 2025-11-22T10:14:12+00:00 )
июл 07, 2019 11:48 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Франция президентлари  телефон орқали сўҳбатлашди

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти шанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали қилган сўҳбатида БМТ резолюцияси ва халқаро келишувлар доирасида ўз масъулиятларига амал қилишлари керак,-деб айтди.

Президент ахборот маркази хабарига кўра, Ҳасан Руҳоний телефон орқали ушбу сўҳбатда,  ўз касбдошига Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишни таъкидлаш зимнида, Эрон ўтган 14 ой давомида Американинг барча босимлари ва санкцияларига қарамай стратегик сабр-тоқат қилиш билан бу келишувни сақлаб қолиш учун сайъ-ҳаракат қилди,-деб эслатиб ўтди. 

Эрон президенти Американинг Эронга қарши жорий этган санкциялари ва босимларини террористик ҳаракат ва иқтисодий терроризм деб билди ва бу иқтисодий урушнинг давом этиши дунё ва минтақада бошқа таҳдидларни юзага келтириши мумкин,-деб таъкидлади. 

Руҳоний Эроннинг Баржом ядровий келишувда қилган сайъ-ҳаракатини мазкур келишув ва уни сақлаб қолиш доирасида амалга оширилган сайъ-ҳаракат деб билди ва Европа Иттифоқидан БМТ резолюцияси ва халқаро шартномалар доирасида олган ўз масъулиятларига қараб амал қилишларини ва Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун сайъ-ҳаракат қилишларини сўради.

Эрон президенти барча санкцияларни бекор қилиш Эрон ва 5+1 ўртасидаги ҳаракатнинг бошланиши бўлиши мумкин дея таъкидлади. 

Франция президенти телефон орқали ушбу сўҳбат чоғида, Европа Иттифоқи Американинг ушбу келишувдан бир томонлама чиқишининг уша дастлабки кунидан бошлаб мухолифат қилганини баён этиб, Европа Иттифоқи Баржом ядровий келишуви сақланиб қолиши тарафдоридир ва бу йўналишда ҳаракат қилмоқда,-деб айтди. 

Макрон Американинг санкцияларини қоплаш учун Европа Иттифоқининг амалга оширган сайъ-ҳаракати самарасиз эканини тан оламан, аммо  бу мавзўни ҳал этиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан,-деб қўшимча қилди.