Руҳоний: Англия денгиздаги нотинчликларнинг сабабчисидир
-
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний
Эрон Ислом Жумҳурияти Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш учун Англиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини бемаъни ва нотўғри деб билиб, Англия денгиздаги нотинчликларнинг масъулидир ва унинг оқибатини дарк этишади,-деб таъкидлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайатининг йиғилишида, Эрон нефт танкерини қўлга олиш учун Англиянинг сайъ-ҳаракати "Б" гуруҳи (сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу, саъудиялик валиаҳд Муҳаммад бин Салмон, Иморотнинг валиаҳди Муҳаммад бин Зоид ва Оқ Уй миллий ъавфсизлик маслаҳатчиси Жон Больтон) номидан ижро этилганини баён этиш зимнида, Англия Гибралтар бўғозида ўзи ишғолгар бўлишига қарамай, Эрон нефт танкерини ҳибсга олди,-деб қўшимча қилди.
Руҳоний кемаларнинг ҳаракат қилиш йўллари хавфсиз бўлиши учун барчалар ҳаракат қилиши керак , чунки бундай нарсанинг такрор бўлиши дунда нотинчларнинг юзага келиши сабабига айланади. Бу нарса ҳамманинг зараридадир,-деб таъкидлади.
Эрон президенти шунингдек, Баржом ядровий келишувида Эрон фаолиятини текшириш учун МАГАТЭ ташкилоти ҳакамлар кенгашидан Американинг қилган талабини кўлгили ва сабиқаси бўлмаган талабдир деб билиб, америкаликлар бир томондан Баржом ядровий келишувини ёмон келишув деб билишади ва ҳеч қандай баҳона келтирмасдан ундан биртомонлама чиқишади ва бошқа томондан эса Эрон бу келишувда олган ўз мажбуриятларини қисқартириши вақтида Эрондан хавотирланиш изҳор этишади,-деб айтди.
Руҳоний Эрон Баржом ядровий келишуви доирасида амал қилишини баён этиш зимнида, Эрон европаликларга 14 ой имконият берди ва ўзининг янги сайъ-ҳаракатида уларга 2 ой имконият берди,-деб таъкидлади.