Руҳоний: Американинг Эрон халқига қарши барча сайъ-ҳаракатлари мағлубиятга учраган
Эрон президенти Америка ўтган 14 ой давомида Эрон халқига қарши энг оғир санкцияларни жорий этди, аммо ижтимоий,сиёсий ва ҳуқуқий барча соҳаларда амалга оширган сайъ-ҳаракатларда мағлубиятга учради,-деб айтди.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Эроннинг шимол-шарқида жойлашган шимолий Хуросон вилоятининг Шервон шаҳрининг халқи тўпламида, Америка 14 ойдан бери Эрон халқига қарши энг оғир санкцияларни жорий этмоқда, аммо қаҳрамон, ақлли, чидамли ва устувор Эрон халқи бу муддат давомида уларга қарши қудрат билан устуворлик кўрсатди,- деб қўшимча қилди.
Руҳоний америкаликлар минтақа мамлакатларида, жумладан Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Яманда мағлубиятга учрадилар ва кимки Эрон халқи босимлар сояси остида умидсизликка учрайди деб иддао қилган бўлса, унинг сўзи ёлғон, нотўғри ва мантиқсиздир,-деб таъкидлади.
Эрон президенти БМТ, турли халқаро ва МАГАТЭ ташкилотида Эронга қарши Американинг амалга оширган биртомонлама сайъ-ҳаракатлари мағлубиятга учради ва МАГАТЭ ташкилоти ҳакамлар кенгаши йиғилишида ҳам дунё мамлакатларининг аксарияти Эрон халқини қўллаб-қувватлашди,-деб айтди.
Ҳасан Руҳоний Америка халқаро суд ташкилотида Эроннинг шикоятидан кейин маҳкум этилди ва дунё оммавий афкори ҳам Американинг амалга оширган бундай сайъ-ҳаракатларини маҳкум этди,-деб эслатиб ўтди.
Эрон ижроия идорасининг раиси Эрон Ислом Жумҳурияти Американинг босимларига қарамай бошқа мамлакатлар ва халқаро валюта фондларига қўл чузмади ва ўз қудратига таяниб, ўтган йилги айрим қарзларини тўлашга муваффақ бўлди,-деб таъкидлади.