Руҳоний: Эрон Баржом ядровий келишувида доим ўз мажбуриятларига риоят қилган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i46481-Руҳоний_Эрон_Баржом_ядровий_келишувида_доим_ўз_мажбуриятларига_риоят_қилган
Эрон президенти Эрон Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларига риоят этди ва ҳеч қачон уни бузмади,-деб айтди.
(last modified 2025-12-04T05:04:52+00:00 )
июл 15, 2019 11:24 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон президенти Эрон Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларига риоят этди ва ҳеч қачон уни бузмади,-деб айтди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Эрон шимол-шарқида жойлашган Хузистон вилояти маъмурий кенгашининг матбуот анжуманида, Баржом ядровий келишуви Эроннинг ахлоқий ва сиёсий катта ғалабаси эканлиги ва ядровий келишувда Эроннинг ҳуқуқий ва сиёсий қудрати дунё аҳлига исбот бўлганини баён этиб, агар Баржом ядровий келишуви Эрон зарарида бўлганида, Америка 14 ой олдин ундан чиқмасди,-деб қўшимча қилди. 

Эрон президенти Америка 12 йил давомида Эрон атом бомбасини махфий тарзда ишлаб чиқармоқда ва ноқонуний сайъ-ҳаракат қилмоқда, деб иддао қиларди. Аммо МАГАТЭ ташкилоти Эрон ядровий қурол-яроқлар ишлаб чиқариш пайида эмаслигини эълон қилди,-дея таъкидлади.  

Эрон президенти зўравонликка қарши кураш олиб бориш учун устувор туришдан бошқа чора йўқлигини баён этиб, БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгаши уранни бойитиш ҳаққи борлигини расмий равишда тан олган мамлакат бу Эрондир,-деб таъкидлади.