Эроннинг БМТ-даги намояндалиги: Эроннинг ракеталар дастури музокара қилинмайди
Эроннинг БМТ-даги намояндалиги ракеталар дастурлари ҳақида музокара қилиш учун Эрон тайёр эканлиги ҳақида айрим ОАВ -нинг иддаоларига аксиламал кўрсатиб, Эроннинг мудофаа ракеталар дастури музокара қилинмайди,-деб таъкидлади.
Осушейтед Пресс ошкора ёлғон билан Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг "NBC " телеканали билан қилган сўҳбатини бошқача талқин этиб, Эрон мудофаа қудрати ҳақида музокара қилишга тайёр эканлигидан хабар берди.
Америка ташқи ишлар вазирлиги хурсанд бўлиб, бу мавзўни ўзи учун бир мувафаққият деб тавсиф этди.
Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, Эроннинг БМТ-даги намояндалиги сешанба куни Осушейтед Пресс-нинг иддаосини рад этиб, Эрон ташқи ишлар вазири "агар Америка ракета мавзўсида сўҳбат қилишни хоҳласа, дастлаб минтақада қуррол-яроқ сотишни тўхтатиши керак"- деб айтган эди. Аммо агентлик бу жумлани Эрон мудофаа ракета дастури бўйича музокара олиб бориш учун мойиллик билдирмоқда,-деб талқин этди.
Эроннинг БМТ-даги намояндалиги Осушейтед Пресс журналистларига хитоб айлаб, Эрон ташқи ишлар вазирининг изҳоротини бузиб бошқача талқин этиш ОАВ-га нисбатан жамоатчилик фикри ва ишончини ўзгартиради,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири NBC теолеканали бошловчиси саволларига аниқ жавоб бериб, минтақадаги мамлакатларга Американинг қурол-яроқларни сотиш мавзўсини кескинликларга юзмаюз этди,-деб таъкидлади.