Эроннинг ракета қудрати ва Американинг алаҳсираши
(last modified Wed, 17 Jul 2019 13:32:54 GMT )
июл 17, 2019 18:32 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ракета қудрати ва Американинг алаҳсираши

Эрон Ташқи ишлар вазирининг Америка телеканалларидан бири билан суҳбатда Эроннинг ракета қудрати ҳақидаги саволга жавоби Америка президенти ва Ташқи ишлар вазирини завқлантирди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Американинг NBC телеканалига берган мусоҳабасида Американинг Эрон ядровий қудрати ҳақида музокара қилиш таклифи ҳақида деди: Америка бизнинг ракеталаримиз ҳақида суҳбат қилишдан олдин минтақамизга қурол-яроқ сотишни тӯхтатсин.

Американинг Ассошиэ́йтед Пресс ахборот агентлиги эса Зариф суҳбатига тӯхталиб, Эрон Ташқи ишлар вазири Американинг NBC телеканалига берган мусоҳабасида Теҳроннинг ӯз ракета қудрати ҳақида музокара қилишга тайёр эканлигини маълум қилди, дея иддао қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг фикрларини тескари талқин этган бу иддаони ӯқиган, амалда психологик уруш ва мамлакат ичкарисида ихтилофлар вужудга келтириш йӯли билан Эрон Ислом Жумҳуриятини заифлаштириш мақсадида  бӯлган Америка президенти Доналд Трамп ва Ташқи ишлар вазири Майк Помпео ёлғончи ахборот агентлигининг бу иддаосини ӯзларининг муваффақияти деб аташди. 

Ӯзининг Оқ Уйга кириб борган кунидан бошлаб Эрон ҳақида жуда кӯп антиқа тушлар кӯриб алаҳсираган Америка президенти Ассошиэ́йтед Пресс иддаосини ӯқиб, завқланиб, деди: Эрон масаласида биз жуда катта муваффақиятга эришдик.

Эроннинг ракета ва мудофаа қудрати ҳақида музокара қилиш Эрон Ислом Жумҳурияти ҳукуматининг барча қатламлари учун қизил чизиқ ҳисобланади. Эрон ҳукуматининг барча поғоналари мамлакат  мудофаасига тегишли масалалар, жумладан ракета қудрати масаласида ҳеч бир мамлакат билан музокара қилмасликларини қайта-қайта таъкидлашган.

Эроннинг БМТдаги вакиллиги сешанба куни айрим ахборот агентликларининг "Эрон ӯзининг ракета қудрати ҳақида музокара қилишга тайёр" қабилида тарқатган ёлғон иддаоларини шарҳлаб, деди: Эроннинг мудофаа ва ракета қудрати ҳеч ким билан музокара қилинмайди.

Трамп Эрон иқтидорининг рамзи  бӯлган "ракета қудрати" ва "Эроннинг Ғарбий Осиё минтақасидаги қудратли ва таъсирли иштироки" тушунчаларини қайси йӯл билан бӯлмасин йӯққа чиқаришга ҳаракат қилади.

Трампнинг мамлакатини Баржом келишувидан чиқариш ҳақидаги буйруғи ҳам ана шу доирада амалга оширган тадбирларидан биридир. Америка "босимни кучайтириш" ва "таҳдид" орқали Эронни мажбурлаб музокара столига ӯтқазмоқчи.

Бу масалада "Б" гуруҳи ӯзаро ҳамкорлик қилаётгани сир эмас. Эроннинг Уммон денгизида БАА портидаги кемаларга ҳужуми каби иддаолар бу мавзуда Америка, Сауъдия Арабистони, Исроил ва БАА нинг зич ҳамкорликларидан далолат беради. Уларнинг мақсади Эрон иқтидорининг асосий омилларини йӯққа чиқариш ва Трампнинг ибораси билан айтганда Эронни оддий мамлакатга айлантиришдан иборат.

Муҳаммаджавод Зарифнинг умумий, фаол дипломатияси ва Эрон томонининг Американинг "Кучли босим"ига кучли қаршилик кӯрсатиши  Доналд Трамп, "Б" гуруҳи ва Америка сиёсатчиларининг Эрон ҳақидаги ширин тушларини даҳшатли алаҳсирашга айлантирган.

Американинг Зарифга нисбатан санция эълон қилишга уринишлари ҳамда Ню-Йорк шаҳрида унинг дипломатик ҳаракатланиш ҳудудини чеклаш ҳаракатлари Эрон дипломатиясининг Трамп давлати ва Американинг дипломатик идораларини ларзага солган  таъсирли ва улуғвор дипломатия эканлигини тан олишдан бошқа нарса эмас. 

Эрон Ташқи ишлар вазирининг  NBC телеканалига берган мусоҳабасидаги фикрларини онгли ва мақсадли равишда тескари талқин қилиш Америка дипломатик идорасининг Эрондан шармандаларча мағлуб бӯлгани нишонасидир.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг ракета қудрати Эрон халқининг азм-иродаси ва ӯзига ишончи натижаси бӯлиб, Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаийнинг таъбири билан айтганда: Эроннинг фахрланишга  арзирли  Мудофаа қудрати Муқаддас Мудофаа замонидаги босимлар ва ӯзгалардан умид узишимизнинг натижасидир.

 

 

 

 

Ёрлиқ