Соқчилар корпуси денгиз кучлари ноқонуний ёқилғи ташувчи хорижий кемани ҳибсга олди
(last modified Thu, 18 Jul 2019 11:45:24 GMT )
июл 18, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  • Соқчилар корпуси денгиз кучлари ноқонуний ёқилғи ташувчи хорижий кемани ҳибсга олди

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси патрул катерлари Форс кўрфазидаги Лорк оролининг жанубида 1 миллион литр ноқонуний ёнилғини ташувчи хорижий танкерни ҳисбга олди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг 1-зонасининг умумий алоқалар маркази бир баёнотида уюштирилган кантрабанда билан қарши курашиш ва уларни фош этиш мақсадида Форс кўрфазида кемаларнинг ҳаракатларини назорат қилиш ва текшириш амалиётлари давомида Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида соқчилар корпусининг 1 денгиз зонасидаги патрул катерлари хорижий кемалардан бири томонидан ноқонуний равишда ёнилғини ташишига ишонч ҳосил қилганларидан кейин  ноқонуний равишда 1 миллион литр ёнилғини кантрабанда қилаётган бу кемани суд органлари билан мувофиқлаштириш ва уларнинг бўйруғи билан Лорк оролининг жанубида ҳибсга олинди. 

Бу баёнотда 2 миллион литр ёнилғини сиғиш имкониятига эга бўлган бу кема  ўзининг 12 нафар экипажи билан бирга узоқ минтақада бўлган бегона кемаларга Эрондан кантрабанда қилинган ёнилғини етказиб бериш вақтида соқчилар корпуси денгиз кучлари томонидан қўлга олинди,-деб келтирилади. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучларининг 1 зонасининг умумий алоқалар маркази охирги пайтларда Эрон томонидан яна бошқа бир кемани ҳисбга олиниши ҳақидаги Ғарб ОАВ-нинг иддаосини рад этди.     

Ёрлиқ