Исломий Инқилоб соқчилар корпуси: Ҳурмуз бўғозида Англия нефт танкери ҳибсга олинди
(last modified Sat, 20 Jul 2019 06:53:35 GMT )
июл 20, 2019 11:53 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучларининг жамоатчилик алоқаси жума куни кечаси бир баёнотида Эрон жанубида жойлашган Ҳурмуз бўғозида, денгиз халқаро қонунларига риоят этмагани сабабли Англия нефт танкери ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари жамоатчилик алоқаси бу баёнотда жума куни аср пайтида,  "stena impero" номли Англиянинг нефт танкери Ҳурмуз бўғозидан ўтиш вақтида, Эрон жанубидаги Ҳурмузгон вилоятининг денгиз ва портлар ташкилотининг талабига биноан денгиз халқаро қонунларни бузгани учун соқчилар корпуси денгиз кучларининг биринчи зонасидаги кемалар томонидан ҳибсга олинди деб келтирилади. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари жамоатчилик алоқаси эълонига кўра, мазкур нефт танкери ҳибсга олинганидан кейин қирғоққа ҳидоят этилди ва қонуний босқичлар ва текширувлар ўтказилиши учун Ҳурмузгон вилоятининг денгиз ва портлар ташкилотига топширилди.