июл 24, 2019 11:29 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти махсус намояндаси Сайид Аббос Ироқчи
    Эрон президенти махсус намояндаси Сайид Аббос Ироқчи

Эрон президентининг махсус намояндаси Сайид Аббос Ироқчи сешанба куни кечаси Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашиб, Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг мактубини унга топширди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқчи ва Макрон бу учрашувда икки мамлакатни қизиқтирадиган масалалар, жумладан хадқаро ва минтақа масалалари, минтақада кескинликларни камайтириш йўлларини топиш, халқаро ва кўптомонлама келишув сифатида Баржом ядровий келишувни муҳофазат этишни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашишди. 

Бу учрашувда минтақа ва жаҳонда ҳ\укмрон бўлган ҳозирги вазъият ва шароитни эътиборга олиган ҳолда, муносиб шаклда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ва уни ижод этиш йўлида керакли фазони вужудга келтириш мақсадида дипломатиядан фойдаланиш таъкидланди. 

Ироқчи бу учрашувдан олдин Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан билан маслаҳатлашган эди. 

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Франция ташқи ишлар вазири билан учрашганида, Эрон Форс кўрфазида кемаларнинг ҳаракатланиши жараёнида тўсқинлик яратишга йўл қуймаслигини баён этиш зимнида, Эрон минтақа , айниқса Ҳурмуз бўғози хавфсизлиги учун бор сайъ-ҳаракатини ишга солади,-деб айтди. 

Ироқчи Эронга қарши Американинг иқтисодий урушига ишора этиб, Америка ўзининг ноқолнуний ва адолатсиз санкциялари билан Эроннинг бутун халқини нишонга олган,-деб қўшимча қилди. 

Ёрлиқ