Руҳоний: Эрон музокара номи остида таслим бўлиш столига ўтирмайди
-
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
Эрон президенти Эрон қонуний, адолатли ва ўзаро ҳурмат-эҳтиром музокарани ўтказиш учун тайёр, аммо музокара номи остида таслим бўлиш столига ўтирмайди,-деб таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний бугун хорижий барча босимларга қарамай Эрон бундай сайъ-ҳаракатларга таслим бўлмайди деб айтди ва Эрон Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқишидан сўнг, ўз мажбуриятларини ижро этишлари учун қарши томонларга бир йил имконият берди, аммо энди янги шароитда Эрон нефтига қарши санкция жорий этишдан кейин Эрон Баржом ядровий келишувида олган ўз мажбуриятларини қисқартириш хусусида жиддий ва қатъий қарор қабул қилган,-деб таъкидлади.
Эрон президенти ўз мажбуриятларини бажариш учун Баржом ядровий келишувда қолган томонларга Теҳроннинг берган 60 кунлик имкониятига ишора этиб, иккинчи 60 кунлик мўҳлат охирга етса ва қарши томонлар бирон бир ишни амалга оширмасалар, унда Эрон учинчи қадамни бошлайди,-деб эслатиб ўтди.
Эрон президенти Форс кўрфази, Уммон денгизи ва Ҳурмуз бўғози хавфсизлиги Эрон учун аҳамиятли эканлигини эслатиб, Эрон Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини муҳофазат этиш билан бирга дунёнинг бошқа сув йўлларини, жумладан Бобул-Мандаб ва Ҳинд океанининг хавфсизлиги учун сайъ-ҳаракат қилади,-деб айтди.
Руҳоний Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозини муҳофазат этишнинг асосий масъулиятини Эрон ва қўшни мамлакатларнинг зиммасида деб билди ва Ҳурмуз бўғозида Англиянинг турли нефт танкерларини ҳибсга олиш учун Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг амалга оширган сайъ-ҳаракатини тўғри эди ва Форс кўрфази хавфсизлигини таминлаши учун бутун дунё соқчилар корпусидан миннатдор бўлиши керак,-деб таъкидлади.
Эрон президенти шунингдек, Эрон ҳеч қачон тўқнашув ва кескинликлар пайида эмаслигини таъкидлаш зимнида, Эрон Форс кўрфазида ва Ҳурмуз бўғозида нотинчлик келтириб чиқаришга ҳеч қайси бир мамлакатга ижозат бермайди ва Эроннинг ушбу минтақада амалга оширган сайъ-ҳаракати қарши томоннинг қонунларни бузиши билан мутаносиб равишда амалга оширилган эди,-деб қўшимча қилди.