Жаҳон ёшлар волейболи: Эрон Италия терма жамоасини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди
Волейбол бўйича Эрон ёшлар терма жамоаси Италияни мағлуб этиб, биринчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.
Порс Тодей ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 21 ёшгача бўлган волейбол бўйича ёшлар жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоаси шанба куни чемпионатнинг финал босқичида Италия терма жамоаси билан учрашди ва бу терма жамоани 3:2 ҳисоб билан мағлуб этди.
Эронлик ёш волейболчилар шундай бир шароитда Италия терма жамоаси билан учрашдиким, қудратли Бразилия терма жамоасини мағлуб этиб, волейбол тарихида биринчи маротаба рақобатларнинг финал босқичига йўл топган эдилар.
Бразилия эса Россия терма жамоасини 3:0 ҳисоб билан муғлубиятга учратиб, чемпионатнинг 3 ўрнига эришди.
21 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган волейбол бўйича жаҳон чемпионатининг 20 даври 18 июл куни Манамада бошланди ва шанба куни охирга етди.