Зариф: вазъият шундай давом этаверса, Эрон албатта учинчи қадамини қуяди
Эрон ташқи ишлар вазири Юаржом ядровий келишувида европаликларнинг ўз мажбуриятларига амал қилмаганларига ишора этиб, ҳозирги шароит шундай давом этаверса ва европаликлар керакли сайъ-ҳаракатни амалга оширмасалар, Эрон Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги учинчи қадамларни қӯяди,-деб айтди.
Муҳаммаджавод Зариф бугун журналистлар тўмламида, ҳозиргача европаликларнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ядровий келишувда ўз зиммаларига олган масъулиятлари билан муносиб келмайди ва агар европаликлар ўз мақсадларини амалда татбиқ этилишини хоҳласалар, унда ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилишлари керак,-деб таъкидлади.
Муҳаммаджавод Зариф "Инстекс" молиявий механизмни Америка дустурлари эмас, балки Европанинг ядровий келишувдаги масъулиятларига амал қилишларининг воситаси деб билди ва "Инстекс" молиявий механизм ҳали тўлиқ амалга оширилгани йўқ. Агар бу молиявий механизм амалга оширилса, унда нефтни сотиш ва ундан олинган пуллар Эронга қайтиши ушбу механизм моддаларига киритилиши лозим,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Бирлашган Араб Амирликларининг минтақа масласида ўз муносабатини ўзгартириши ҳақида тўхталиб, агар минтақанинг айрим мамлакатлари, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари, Арабистон ва Баҳрайн ўз сиёсатларини ўзгартириб, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишдан қўл тортса, Эрон доим қўшни мамлакатлар билан яқин алоқада бўлиш билан қизиқади,-деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Америка ташқи ишлар вазирининг Эронга сафар қилиши ва Эрон халқи билан сўҳбат қилиш ҳақидаги изҳоротига ишора этиб, иқтисодий терроризм орқали Эрон халқини нишонга олган кишилар, бу халққа айтадиган қандай гапи бўлиши мумкин,-деб айтди.