Зариф: Трампнинг таклифини қабул қилмаганим учун менга қарши санкция эълон қилишди
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
Эрон ташқи ишлар вазири ўтган ойда Нью-Йоркка қилган сафарига ишора этиб, бу сафар чоғида агар мен Америка президенти билан мулоқот қилиш таклифини қабул қилмасам, икки ҳафта давомида менга қарши санкция жорий этилади деб айтишди,-дея таъкидлади.
Муҳаммаджавод Зариф бугун ўтказилган матбуот анжуманида америкаликлар агарчи сўз эркинлиги ҳақида иддао қилсаларда, аммо унга ишонишмайди деб таъкидлаш зимнида, музокара ва дипломатия ҳеч қачон охирга етмайди ва ўз фаолиятимни давом эттираман,-деб қўшимча қилди.
Зариф шунингдек, зўравонлик ва ҳукмронлик даври ўтганига ишора этиб, Америка ҳатто бошқалар учун катта қудратга эга бўлган ҳудудларда ҳам АҚШ коалициясини ташкил эта олмайди ва мамлакатлар бирин-кетин ўз номларини Америка қаторида рўйхатга олишларидан уялишади,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, Американинг бегуноҳ халқи ўқ отиш, қуполлик, зўравонлик маданиятига гирифтор бўлиб қолганларини баён этиш зимнида, урушдан бир вариант сифатида фойдаланадиган маданият мувафаққиятга эришолмайди ва агар Америка қонунбузарликларидан қўл тортса, барча мушкулотлар ҳал бўлади,-деб айтди.
Зариф шунингдек, Американинг ядровий келишувидан чиқиши ва европаликларнинг ўз ваъдаларига қараб амал қилмаганларига ишора этиб, Эрон Баржом ядровий келишуви доирасида учинчи қадамни қуяди ва бу сайъ-ҳаракат эса Баржом ядровий келишувидан чиқиш маъносида эмас,-деб қўшимча қилди.