Руҳоний Эммануэл Макрон билан телефон орқали сўҳбатлашди
Эрон президенти сешанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали гаплашганида, Баржом ядровий келишувида энг асосий иқтисодий ҳуқуқ сифатида бошқа мамлакатлар билан Эроннинг нефт ва банк системасида ҳамкорликлар ва муносабатлар жараёнида сайъ-ҳаракатларни тезлаштириш зарурлигига ишора этиб, адолатли ечим йўлини топиш учун барча таклифларни кўриб чиқишни давом эттиришни таъкидлади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ҳасан Руҳоний телефон орқали қилган бу сўҳбатида, охирги ойларда ўтказилган музокараларни ижобий баҳолаб, Баржом ядровий келишувида ўз мажбуриятларини қисқартишдан Эроннинг мақсади бу Теҳрон манфаатларини таминлаш ҳамда бу муҳим келишувнинг устувор ва мустаҳкам қолиши учун томонлар ўз мажбуриятларига қараб амал қилишлари ҳисобланади,-деб айтди.
Руҳоний шунингдек, Форс кўрфазида Американинг кескинликлар яратишига ишора этиб, афсўски, Эрон ва Франция кескинликларни камайтириш ва минтақада барқарор ҳамжиҳатликни таминлаш учун шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, биз америкаликларнинг провокацион ҳаракатларига гувоҳ бўлмоқдамиз,-деб қўшимча қилди.
Эрон президенти Ҳурмуз бўғози ва ва минтақада кемалар ҳаракатининг эркинлиги ва хавфсизлиги Эрон учун муҳим эканлигини баён этиб, ҳар куни ўнлаб кемалар Ҳурмуз бўғозини эркин кесиб ўтишади ва Эрон кучлари ўзларининг назоратини қонун ва қоидаларга мувофиқ ижро этишади,-деб таъкидлади.
Макрон ҳам бу сўҳбат чоғида, Франция Баржом ядровий келишувда кўрсатилган мажбуриятларга қараб амал қилишини таъкидлаш зимнида, икки томонни қизиқтирадиган натижаларга эришиш ва Баржом ядровий келишувда Эрон манфаатларини таминлаш Париж учун аҳамиятлидир,-деб айтди.